Ўзбекистонда 19 та нодавлат олий таълим ташкилоти лицензияга эга (рўйхат)

Ta’lim nazorati
2 min readAug 25, 2021

--

Сўнгги йилларда таълим жараёнларини ташкил этиш ва юртимизнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича яратилган қулай шарт-шароитлар сабабли мамлакатимизда нодавлат олий таълим ташкилотлари сони ортиб бормоқда.

Амалдаги қонунчиликка кўра нодавлат таълим ташкилотлари олий таълим фаолияти билан шуғулланишлари учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясидан лицензия олишлари лозим.

Янги ўқув йили олдидан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ва ишончли маълумот тақдим этиш мақсадида Таълим инспекциясидан лицензия олган нодавлат олийгоҳлар рўйхати эълон қилинмоқда.

Тошкент шаҳридаги Сингапур Менежментни ривожлантириш институти

Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети

Тошкент шаҳридаги Инха университети

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институти

Тошкент шаҳридаги Амити университети

Тошкент шаҳридаги Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш маркази

Акфа университети

Қўқон университети

Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университети

TEAM университети

Тошкент шаҳридаги Британия менежмент университети

“Tashkent International University of Education” халқаро университети

Туркиянинг Иқтисодиёт ва технологиялар университетининг Тошкент шаҳридаги филиали

“EUROPEAN MEDICAL” университети

“STARS INTERNATIONAL” университети

Маъмун номидаги жаҳон тиллари институти

“AL-BUKHARI” университети

“CAMBRIDGE INTERNATIONAL” университети

“TMC” институти

Таъкидлаш лозим, нодавлат олий таълим ташкилотлари ҳужжатларни қабул қилиш муддати ва талабаларни ўқишга қабул қилиш тартибини мустақил белгилайди.

Шу билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июнда имзоланган “2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-5157-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимизда фаолият юритаётган нодавлат олий таълим ташкилотларидан талабалар ўқишини давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш талабадан алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари асосида ўтказилади.

Ўтиш балидан паст балл тўплаган талабалар бакалавриатга қабул қилишдаги тартибга мувофиқ табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Ўзбекистон Республикаси давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 31-моддасида:

давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларига мувофиқ таълим хизматларини кўрсатувчи нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга давлат томонидан тасдиқланган намунадаги таълим тўғрисидаги ҳужжатлар берилиши;

мустақил ишлаб чиқилган ва лицензияда кўрсатилган ўқув дастурлари бўйича таълим хизматлари кўрсатадиган нодавлат таълим ташкилотлари битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган таълим тўғрисидаги ҳужжатларни берилиши белгиланган.

--

--

Ta’lim nazorati
Ta’lim nazorati

Written by Ta’lim nazorati

Ta’lim nazorat telegram kanali (@uztdi)

No responses yet