Таълим инспекцияси миллий сертификатлаш бўйича тестларни сақлаш ва синовларни ташкил қилишда иштирок этмаган

Ta’lim nazorati
2 min readJun 14, 2021

--

Gazeta.uz сайти эълон қилинган «Миллий тест тизими атрофидаги можаролар: Бухоро ва Наманганда тест саволлари олдиндан тарқалиб кетган» сарлавҳали мақола юзидан қуйидагиларни маълум қиламиз:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги «Умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолашнинг миллий тест тизимини жорий этиш тўғрисида» 646-сон қарорида умумтаълим фанларини билиш даражасини баҳолаш бўйича миллий тест тизимини босқичма-босқич жорий этилиши белгиланган. Қароргача мувофиқ тест саволлари Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан ишлаб чиқилади.

Мазкур вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Халқ таълими вазирлиги, Давлат тест маркази ва Таълим инспекцияси ҳамкорликда амалга оширадиган ишлар бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Унга кўра:

Халқ таълими вазирлиги ҳамда Таълим инспекцияси томонидан соҳа мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи шакллантирилди.

Ишчи гуруҳ томонидан бир қатор илғор хорижий тажрибалар хусусан Буюк Британиянинг Cambridge Assessment, Pearson, A-levels, Америка Қўшма Штатларини SAT, Россиянинг ЕГE тест тизимлари ўрганиб чиқилди. Қолаверса, инспекция томонидан PISA ва PIRLS тадқиқотларига тайёргарлик, мактаблар рейтингини аниқлаш, педагог кадрлар аттестацияси ва хорижий давлатларда олинган дипломларни тан олиш каби вазифаларни бажариш жараёнида тест тузиш бўйича тўпланган тажрибалар инобатга олинди.

Хорижий тест марказларининг тажрибалари ўрганилган ҳолда, тест топшириқлари формати (фан мазмуни таркиби, саволлар сони, топшириқлар тури, вақт меъёри) ва баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилди ҳамда тасдиқланди.

Халқ таълими вазирлиги ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, Президент мактаблари, академик лицейлар, умумтаълим ва хусусий мактабларнинг малакали педагоглар ҳамда методистлар орасида малакали ҳамда тестология бўйича тажрибага эга мутахассислар танлаб олинди. Уларга тестологияга оид замонавий билим ва кўникмаларни ўргатиш учун «Тестология ва баҳолаш назарияси» мавзусида 3 ҳафталик ўқув семинари ташкил қилинди.

Ишчи гуруҳ томонидан она тили ва адабиёти (ўзбек тили ва адабиёти, қорақалпоқ тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти), математика, кимё ва биология фанларидан намунавий тест топшириқлари ишлаб чиқилди.

Янги форматдаги тестлар билан абитуриентларни таништириш ҳамда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида Давлат тест маркази расмий саҳифасига жойлаштирилди.

Давлат тест маркази томонидан тестология талаблари асосида ҳар бир вариант апробациядан ўтказилди.

Тест саволларини шакллантириш учун Халқ таълими вазирлиги ва Таълим инспекцияси томонидан Давлат тест марказига экспертлар рўйхати тақдим қилинди ҳамда Давлат тест маркази томонидан қабул қилинмаган экспертлар якуний рўйхатдан чиқариб ташланди.

Тест топшириқларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тест саволлари экспертлар томонидан Давлат тест марказининг махсус биносида қатъий назорат остида шакллантирилган.

Миллий сертификатлаш доирасида тестларни сақлаш, жойларга етказиш ва синовларни ўтказиш жараёнида Таълим инспекцияси иштирок этмаган.

--

--

Ta’lim nazorati
Ta’lim nazorati

Written by Ta’lim nazorati

Ta’lim nazorat telegram kanali (@uztdi)

No responses yet